“Qashqadaryo texnologik transport” aksiyadorlik jamiyati aksiyadorlari diqqatiga!

“Қашкадарё технологик транспорт” АЖ Кузатув кенгашининг 2022 йил 14 апрель куни бўлиб ўтган мажлис қарорига асосан 2021 молия-хўжалик йили якунига бағишланган акциядорлар йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 12 майда соат 15:00 да Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Косон тош йўли, 16 уй манзили бўйича жамият биносининг мажлислар залида ўтказилади. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 14:00дан – 15:00 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 14 апрель ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022йил 5 май.

КУН ТАРТИБИ:

1. Санок комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йигилишининг регламентини тасдиклаш.

3. Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йил якуни буйича ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият бошқаруви раисининг 2021 йил якуни буйича молиявий-хўжалик фаолияти натижалари, бизнес – режа курсаткичларнинг хамда иқтисодий курсаткичларнинг бажарилиши туғрисида ҳисоботини тасдиклаш.

5. 2021 йил якуни буйича жамият Тафтиш комиссиясининг хулосасини тасдиқлаш.

6. 2021 йил якуни буйича жамият йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансини, фойда ва зарарлар хакидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

7. 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти буйича олинган соф фойдани тақсимлаш ва дивиденд тўлаш.

8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9. Жамиятнинг 2021 йил якунлари буйича корпоратив бошкарув тизимини баҳолаш

туғрисидаги мустақил аудитор ташкилоти хулосасини тасдиқлаш.

10. Ижроия органининг аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлик битимларни

аниқлаштириш.

11.»Қашкадарё технологик транспорт» АЖнинг уч йил ичида талаб қилиб олинмаган диведенд пулларини жамият ихтиёрида қолдириш тугрисида

12. Хомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдамни энг кўп миқдорини аниқлаш

13.»Қашқадарё технологик транспорт» АЖнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

14. «Кашкадарё технологик транспорт» АЖнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича тузилган молиявий ҳисоботларни аудит миллий стандартлари ҳамда халкаро аудит стандартлари асосида ташқи аудиторлик текширувидан ўтказган аудиторлик хулосаларини тасдиқлаш.

15. Жамият бошкарув раиси билан тузилган мехнат шартномасини бир йил муддатга узайтириш.

16. Жамиятнинг янги ташкилий структураси хамда штат жадвалини тасдиқлаш.

17. Жамият келгусида фойда келтирмайдиган асосий воситадаги мол-мулкларни хамда рентабилсиз автотранспорт воситаларини очик аукцион савдо орқали сотиш ва яроқсиз холга келган мулкларни ҳисобдан чиқариш.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18-мартдаги ПК-168-сонли Қарори ижросини таьминлаш.

19. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш.

Йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шаҳсини тасдиқловчи ҳужжат, жисмоний шаҳс акциядорнинг вакили эса шаҳсини тасдиқловчи ҳужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шаҳсини тасдиқловчи ҳужжат ва юридик шаҳсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шаҳснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар йиғилишга материаллари билан 09-00 дан 16-00 га қадар жамият кимматли коғозлар бўлимига мурожаат қилиши мумкин. “Қашкадарё технологик транспорт” АЖ жойлашган жойи (почта манзили) ва электрон почта манзили: Қашкадарё вилояти, Қарши шаҳар, Косон тош йўли 16 уй,

жамиятнинг электрон почта манзили: qashqadaryotextrans@mail.ru. qatt00@mail.ru

Батафсил маълумот учун алоқа телефони: (+99899-750-26-00)

«Кашкадарё технологик транспорт» АЖ рахбарияти.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan