Aksiyadorlarning navbatdan tashqari umumiy yig’ilishi bo’lib o’tadi.

“Qashqadaryo texnologik transport” aksiyadorlikjamiyati

Акциядорлари диққатига!

“Қашкадарё технологик транспорт” АЖ Кузатув кенгашининг 2021 йил 24 август куни бўлиб ўтган №3-сонли мажлис қарорига асосан навбатдан ташкари акциядорлар умумий йиғилиши 2021 йил 18 сентябрь куни соат 09-00 да Қашқадарё вилояти Карши шаҳар, Косон тош йўли, 16 уй манзили бўйича жамият маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Акциядорлар навбатдан ташкари умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 08:00 дан –
09:00 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2021 йил 24 август ва акциядорлар навбатдан ташкари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2021 йил 14 сентябрь

КУН ТАРТИБИ:

1) Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини ва саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.

2) Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;

3) Жамият Тафтиш комиссия аъзоларини сайлаш тўғрисида;

4) Жамиятнинг янги ташкилий структурасини тасдиқлаш.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

“Қашкадарё технологик транспорт” АЖ жойлашган жойи (почта манзили) ва электрон почта манзили: Қашкадарё вилояти, Қарши шаҳар, Косон тош йўли,
16 уй,

жамиятнинг электрон почта манзили: qashqadaryotextrans@mail.ru. qatt00@mail.ru

Батафсил маълумот учун алоқа телефони: (+99899-750-26-00)

« Кашкадарё ТТ» АЖ рахбарияти

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan