Махсулот ва хизматлар

ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ.

1. Жамият фаолиятининг максади:

– ўз фаолияти натижасидан фойда олиш;

– хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш истиқболли йўналишларини жамият аъзоларининг ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжларини кўпроқ қондиришга қаратишдан иборат.

2. Жамият фаолиятининг асосий йуналиши ва хизмат кўрсатишларига қуйидагилар саналади:

– Ўзбекистон Республикасидаги корхона ва ташкилотларга транспорт ва махсус техникалар хизматини кўрсатиш;

– буюртмачиларга транспорт хизматини кўрсатиш;

– барча ташкилот, корхона, бирлашма, давлат ва хусусий фирмалар билан мустақил ўзаро шартномалар тузиш;

– транспорт воситаларини харид қилиш;

– моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида илғор технология ва асбоб ускуналарни сотиб олиш;

– янги иш ўринлари ташкил этиш эвазига ахолининг бандлик муамосини хал этишда хамкорлик килиш;

3. Жамият ўзининг юкоридаги асосий вазифаларини бажариш билан биргаликда қуйидаги фаолиятлар билан ҳам кўшимча равишда шуғулланади:

– талаб ва таклифларга кўра ахоли, корхоналар. ташкилотлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга пуллик савдо-тижорат, транспорт, қурилиш, таъмирлаш, техник ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятларини ташкил этиш;

-янги курилиш объектларига  йул куриш ва созлаш, йулларни таьмирлаш буйича хизмат курсатиш, йул курилиш участкаларида катнашиш  хамда  бино ва иншоатлар курилиш ишларини олиб бориш;

– ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва ахолига хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида умумий овқатланиш корхоналари, чойхоналар, ошхоналар, нонвойхоналар ва қандолатчилик цехлари очиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш;

– савдо-ҳарид, савдо воситачилик ва комиссион ҳамда прокат хизматларини ташкил этиш;

– автомобилларга техник хизмат кўрсатиш;

– ёpдамчи хўжаликлаpни ташкил этиш, ёpдамчи хўжаликда чоpвачилик ва қишлоқ хўжалик махсулотлаpини етиштиpиш, қайта ишлаш ва сотиш;

– биржа ва ярмаркаларда хом-ашё, полуфабрикатлар, машина ва механизмлар ва бошқа турдаги махсулотларни сотиб олиш ва сотиш ҳамда алмаштириш;

– қўшма корхоналар ташкил этишда иштирок этиш;

– ишлаб чиқаришни ривожлантириш йўлида ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш, экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш;

– Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган, ахоли эхтиёжи ва жамият учун фойдали бўлган ҳар қандай хўжалик фаолиятини амалга ошириш.

Жамият ўз фаолиятини амалдаги қонунларда кўзда тутилган тартибда амалга оширади. Махсус рухсатнома талаб килинадиган фаолият турини қонунда белгиланган тартибда рухсатнома олганидан кейингина амалга оширади.

Comments are closed.