Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан
“Qashqadaryo texnologik transport” aksiyadorlik jamiyati томонидан жорий йилнинг 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирга акциядорлик жамиятимизда фаолият юритаётган, нафақадаги ҳодимлар ҳамда уруш фахрийларини тақдирлаш маросими ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирини давлат мадҳияси билан бошлаб олинди.
Тадбирни кириш сўзи билан очган “Qashqadaryo texnologik transport” aksiyadorlik jamiyati бошқарув раиси Қахрамон Султонов йиғилганларни байрам билан муборакбод этиш баробарида юртимизда ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.
Қайд этилганидек, дунёда байрамлар кўп, лекин ҳар бир халқ учун муқаддас байрам – бу албатта, мустақиллик кунидир. Бу кунда ўзимиздаги чексиз имконият, салоҳият ва бунёдкорликни янада теранроқ ҳис этамиз.
31 йил ўтган мана шу давр Ўзбекистон тарихида тинчлик ва осойишталик, дастурхонлар тўкинлиги, оилалар файзу баракаси, байрамлар, тўй-тантаналарга бой бўлганлиги билан эсда қоларли бўлди. Барча соҳалар каби нефт-газ тизимида ҳам бўлаётган ислоҳотлар ва эришилаётган улкан муваффақиятлар, инсон қадр-қимматини улуғлаш мақсадида халқимизга яратилаётган зарур шарт-шароитлар шу юртда истиқомат қилаётган ёш-у қарини бирдек руҳлантирмоқда. Уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаб, фаровон ҳаёт сари дадил қадам ташлашга ундаяпти.
Байрам тадбирида хизмат вазифаларига виждонан ёндошиб, фидойилик ҳамда алоҳида ўрнак билан хизмат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ходимлар “Qashqadaryo texnologik transport” aksiyadorlik jamiyatiнинг рахбарияти томонидан “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирландилар ҳамда жамиятимиз тизимида узоқ йиллар самарали фаолият юритиб келган, бугунда нафақага чиқаётган ходимлар муносиб тарзда тантанали равишда кузатиб қўйилди.


Тадбир якунида нуроний фахрийлар томонидан юртимиз тинчлик- осойишталиги, сиҳат-саломатлиги, шунингдек мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Миромоновичга мамлакатимиз ривожланиши йўлида одил қадамлари йўлида соғ-омонликда давлатимизни бошқаришларини сўраб дуолари билан байрам тадбири якунланди.
