Жамият ҳақида

«Қашқадарё технологик транспорт» АЖнинг бугунги кундаги молия-хўжалик фаолияти натижалари,  режа кўрсаткичлари ҳамда  иқтисодий кўрсаткичларнинг бажарилиши тўғрисида маълумот

«Қашқадарё технологик транспорт» акциядорлик жамияти ҳам Мустақил юртимизнинг гуллаб-яшнаши йўлида Президентимизнинг барча Фармон хамда қарорларини амалда бажара бориб, мустақил юртимизнинг нефть ва газ бойликларини ишлаб чикаришда ўзимизнинг фидокорона мехнатларимиз билан муносиб хисса қушиб келмоқда.

Бугунги бозор иқтисодиётининг мураккаб шарт-шароитларига қарамай жамиятимиз аҳли  берилган топширикларни бажариб нефт ва газ конларини топишда, уларни фойдаланишга топширишда ўзларининг самарали меҳнатлари билан ёрдам бериб  келмоқдалар.

Жамиятимизда  132 та  автотранспорт воситалари мавжуд бўлиб, шундан 114 та автотранспорт  ва  18  донаси  трактор  техникалар  ташкил  этади.

Шундан бензин ёқилғисида 1 дона, дизил ёкилғисида 86 дона, суюлтирилган газда 27 дона автомашиналар ишламоқда.

Жамиятимиз 2022 йилнинг  26 майга қадар  4 та  автосарой, йўл қурилиш участкаси ва марказий таьмирлаш устахонасидан иборат эди, шундан 2022 йилнинг  12 майда акциядорлар умумий йигилишида янги жамият стуруктураси тасдикланган сунг, яьни  2022 йил 01 июль холатида 1 та автосарой ва йўл қурилиш участкасига айлантирилиб, шундан 238 нафар ишчи ва хизматчилар самарали меҳнат қилиб келмоқдалар.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.07.2019 йилдаги «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида»ги ПК-4388-сонли қарорига асосан жамият “Узбекнефтгаз” АЖ таркибидан чикканлиги  сабабли  жамият автотранспорт техникаларига булган эхтиёж сезилари даражада буюртмачи ташкилотлар тамонидан камайганлиги  бу эса жамият уз олдига куйган режа курсатгичларини вактида бажарилишига салбий таьсир килмокда ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18-мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада  кискартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги  ПК№-168 сонли қарорини ижросини таьминлаш  буйича жамиятда келгусида фойда келтирмайдиган рентабелсиз асосий воситадаги мулкларни, автотранспортларни  очик аукцион  савдода сотилишини  ташкил этишни    шу билан бирга жамиятни иқтисодий холатини янада яхшилаш, меҳнат унумдорлигини ошириш, бошқаришни такомилаштириш, ер ва мол-мулк солиқ тўловларини тўлашни енгиллаштириш  бўйича жамиятимизда анча ишлар килинди, жамиятни молиявий-иқтисодини  ошириш,  ишчи ходимларни иш ҳақиларини  янада яхшилаш, кўпайтириш чоралари кўрилмокда.

Меҳнатни муҳофаза  қилиш,  ходимларга  иш  шароитларини  яратиш,  техника хавфсизлиги  ва  атроф  муҳитни  муҳофаза  қилиш  бўйича  мунтазам  равишда  ишлар  олиб  борилди.

       2022 йил бошидан мехнатни муҳофаза килиш, техника ва ҳаракат хавфсизлиги бўйича йиллик режа тузилиб, шу режа асосида иш олиб борилди.

Жамиятда мехнатни муҳофаза қилиш ва ходимларга хавфсиз иш шароитларини яратишда қилинган ишлар бўйича тўхталиб ўтмокчиман.

Жамиятимизда меҳнатни муҳофаза қилиш,техник хавфсизлиги ҳаракат хавфсизлиги бўйича йиллик тузилган тадбир режа асосида бир қанча мақтовга сазовор ишлар қилинди.

Жамиятда  доимий ҳаракатдаги комиссия тузилган бўлиб, ҳар чоракда жамиятнинг доимий ҳаракатдаги ишчи-гурухи аъзолари томонидан автосаройлардаги техника ва ҳаракат хавфсизлиги ишларини кўриб чиқиб, техник кенгаш йигилишида муҳокама қилинди.

     Барча автосаройларда фойдаланиб турган биноларни, техникаларни таъмирловчи цехлари таъмирланди,  кўчатлар экилиб ободонлаштириш ва бошқа ишлар амалга оширилди.

      Меҳнатга ҳак тўлаш ва иш фаолиятидаги ўзаро муносабатларни белгиловчи меҳнат ҳақидаги қонунларга ва бошка норматив ҳужжатларга асосланган ҳолда жамиятимизда ишловчиларга эътибор бериш ишлари йўлга кўйилган бўлиб жамият рахбарияти ва касаба уюшмаси билан биргаликда имзоланган жамоа шартномаси асосида мехнаткашлар учун бир катор имтиёзлар таъминланди.

01.07.2022 йил ҳолати бўйича

Comments are closed.