“Қашқадарё технологик транспорт ”
акциядорлик жамияти тўғрисида
маълумот
“Қарши технологик транспорт” бошкармаси автотранспорт ташкилоти сифатида 1976 йил 07 майда № 89-сонли “Ўзбекнефт” бирлашмасининг буйруғига асосан ташкил топган.
« Қарши технологик транспорт» бошқармаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 29-декабрдаги № 628-сонли карорига асосан мулкчилик шаклини ўзгартиришга рухсат этилган. «Ўзнефтгазказибчикариш» давлат акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштириш туғрисида»ги Қонунга мувофик Давлат мулки Қумитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошкармасининг 1995 йил 26 июлдаги №209-к-ПО-сонли буйруғига асосан мулкчилик шакли «Қашқадарё технологик транспорт» очик акциядорлик жамиятига айлантирилган.
САТП «Ўзбекнефтегазгеология» корхонасини тугатилиши муносабати билан Гузор, Косон, Карши, Муборак колонналари хамда Карши шахридаги курилиш ва таъмирлаш цехларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги 1740-сонли Фармонига ва «Ўзбекнефтгаз» миллий корпорациясининг 1995 йил 29 декабрдаги 192-сонли буйруғи ҳамда Кашкадарё вилоят Давлат мулкни бошкариш хусусийлаштириш худудий бошкармасининг 18.03.1998 йилдаги № 291-сонли буйруғига асосан «Қашқадарё технологик транспорт» очик акциядорлик жамиятига қушилган.
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг 1998 йил 21-декабрдаги 196-сонли буйруғига асосан «Қашқадарё технологик транспорт» очик акциядорлик жамияти «Ўзбурнефтгаз» АК ҳисобига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 21.10.2003 йилдаги карорига асосан «Ўзбурнефтгаз» ва «Ўзгеонефтказибчикариш» АК лари қўшилиб, «Ўзгеобурнефтгазқазибчиқариш» АК ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли қарорига мувофиқ «Қашкадарё технологик транспорт» очик акциядорлик жамияти “Ўзгеобурғунефтгаз” акциядорлик компанияси таркибига киритилган.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2014 йилдаги ЎРҚ-370-сонли қонунига биноан Қарши шаҳар хокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектлари инспекциясининг 17.07.2014йил № 3071 сонли реестрига асосан “Кашкадарё технологик транспорт» акциядорлик жамияти номи берилди.
