“Қашқадарё технологик транспорт” АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 28 июль куни бўлиб ўтган мажлис қарорига асосан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 23 август соат 15:00 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар, Косон тош йўли, 16 уй манзили бўйича жамият биносининг мажлислар залида ўтказилади. Умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 14:00дан – 15:00 гача амалга оширилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 28 июль ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 17 август.
К У Н Т А Р Т И Б И:
1) Акциядорларнинг умумий йиғилишининг регламентини ва саноқ комиссияси шахсий таркибини тасдиқлаш.
2) Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
Йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар йиғилишга материаллари билан 09-00 дан 16-00 га қадар жамият кимматли когозлар бўлимига мурожаат қилиши мумкин.“Қашкадарё технологик транспорт” АЖ жойлашган жойи (почта манзили) ва электрон почта манзили: Қашкадарё вилояти, Қарши шаҳар, Косон тош йўли, 16 уй,
жамиятнинг электрон почта манзили: qashqadaryotextrans@mail.ru. qatt00@mail.ru
Батафсил маълумот учун алоқа телефони: (+99899-545–53–58)
«ҚашкадарёТТ” АЖ рахбарияти
