Umumiy yig’ilish o’tkazish to’g’risida!

“Qashqadaryo texnologik transport” aksiyadorlik jamiyati

Акциядорлари диққатига!

“Қашқадарё технологик транспорт” АЖ Кузатув кенгашининг 2023 йил 15 май куни бўлиб ўтган мажлис қарорига асосан 2022 молия-хўжалик йили якунларига бағишланган акциядорлар йиллик умумий йиғилиши 2023 йил 12  июнь соат 15:00 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар, Косон тош йўли, 16 уй манзили бўйича жамият биносининг мажлислар залида ўтказилади.Акциядорлар йиллик умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 14:00дан – 15:00 гача амалга оширилади.

 Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 15 май ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил 6 июнь. 

К У Н   Т А Р Т И Б И:

1. Саноқ  комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият Кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият бошқаруви раисининг 2022 йил якуни бўйича молиявий ва хўжалик фаолияти натижалари, бизнес-режа кўрсаткичларнинг ҳамда иқтисодий кўрсаткичларнинг     бажарилиши тўғрисида ҳисоботини тасдиқлаш.

5. 2022  йил якуни бўйича жамият йиллик ҳисоботларини, бухгалтерия балансини, фойда ва   зарарлар ҳакидаги ҳисоботини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2022 якунлари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш .

7. «Қашқадарё технологик транспорт» АЖнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тузилган молиявий ҳисоботларини аудит миллий стандартлари ҳамда халқаро аудит стандартлари асосида  ташқи аудиторлик текшируви аудиторлик хулосаларини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2022 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш тўғрисидаги мустақил аудитор ташкилоти хулосасини тасдиқлаш.

9. Ижроия органининг 2023 йилда аффилланган шахслар билан ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши  учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлик битимларни аниқлаштириш.

10. Хомийлик (хайрия) ёки беғараз ёрдамни энг кўп миқдорини аниқлаш.

11. Жамиятнинг уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд пулларини жамият ихтиёрида қолдириш тўғрисида.

12. Жамиятнинг  2023 йил молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан   ўтказиш учун   аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳакнинг энг кўп   миқдорини   белгилаш.

13. Янги таҳрирдаги жамият  Низомларини ва ички меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш.

14. «Қашқадарё технологик транспорт» АЖнинг режа кўрсаткичлари бажарилганда  жамият ишчи-ходимларини рағбатлантириш тўғрисида.

15. Ўтган йиллар давомида жамиятда солиқ пениясига ҳисобланган харажат маблағларни қонунларда белгиланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқиб йўналтириш.

16. Жамиятни ўрта ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш.

Йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар йиғилишга материаллари билан 09-00 дан 16-00 га қадар жамият кимматли когозлар бўлимига мурожаат қилиши мумкин.“Қашкадарё технологик транспорт” АЖ жойлашган жойи (почта манзили) ва электрон почта манзили: Қашкадарё вилояти, Қарши шаҳар, Косон тош йўли, 16 уй,

жамиятнинг электрон почта манзили: qashqadaryotextrans@mail.ru. qatt00@mail.ru

Батафсил маълумот учун алоқа телефони: (+99899-545–53–58)

«Qashqadaryo texnologik transport» АЖ рахбарияти

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan