“Qashqadaryo texnologik transport” aksiyadorlik jamiyati
акциядорлари диккатига
“Qashqadaryo texnologik transport” aksiyadorlik jamiyati 2018-2019-2020-2021 йил якунлари бўйича акцияларга ҳисобланган дивиденд тўловларини тўлашни давом эттирмокда.
Дивиденд тўловларини амалга ошириш мақсадида акциядорлар ўзларига тегишли пластик карточкасини ҳисоб рақамларини ёки тўловни ўтказаётган ҳисоб ракамлари хақида тўлик маълумотлар беришлари керак. Шу билан бирга Сиздан шахсингизни тасдиқловчи беометрик паспорт нусхангизни ёки ID картангизни ва Солиқ органидан ИНН рақами нусхасини жамиятнинг корпоратив муносабатлар бўлимига юборишингиз суралади.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддаси 6-бандига асосан Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолдирилиши мумкинлиги тўғрисида огохлантирамиз.
Қўшимча маълумотлар учун манзил: Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Косон тошйўли 16-уй. Почта индекси: 180100.
Мурожаат учун телефон:, +99899. 750-26-00, +99899. 545-53-58, факс: +99875. 780-85-42
Электрон почта: qashqadaryotextrans@mail.ru, qatt00@mail.ru
Жамият рахбарияти.
